Европа Комиссияси газ нархини чегаралаш механизмини таклиф қилди

Олам

image

Европа Комиссияси (ЕК) энергия бозорини тузатиш механизмини таклиф қилди. Унга кўра Title Transfer Facility (TTF) виртуал марказида бир МВт / соат газ учун €275 нарх белгилаш таклиф этиляпти. Бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни Страсбургдаги Европа парламентида энергия масалалари бўйича Европа комиссари Кадри Симсон маълум қилди.

“Европа Комиссияси бугунги кунда Европа Иттифоқи корхоналари ва уй хўжаликларини газнинг ҳаддан ташқари юқори нархларидан ҳимоя қилиш учун бозорни тузатиш механизмини таклиф қилиш орқали давом этаётган энергия инқирозига жавоб қайтаради”, дейди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, ушбу нархдан юқори келишувлар ўтказилмайди. Бозорни тўғрилаш механизми автоматик равишда икки ҳолатда ишга туширилади, дейди Европа комиссари.

“Биринчист, газ нархи икки ҳафта давомида маълум даражадан, яъни 275 евродан ошса. Ва иккинчиси, агар TTF нархи ва глобал СТБ нархи ўртасидаги фарқ ўн савдо куни ичида 58 евро ёки ундан юқори бўлса”, деб тушунтирди Симсон.

Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар қўлланилиши ва рус ёнилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Ёнилғи, биринчи навбатда, газ нархининг кўтарилиши фонида Европа саноати ўзининг рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатларида ўн йилликлар ичида илк бор рекорд даражадаги инфляция қайд этила бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made