ЕИ ва Украина ўртасида кескинлик кучаймоқда – ОАВ
Олам
−
11:11 2688 1 дақиқа
Украина расмийлари мамлакатни Европа Иттифоқига тезроқ қабул қилишни қатъий талаб қилмоқда. Бу эса Европа давлатлари билан муносабатларни совитиб, уларда тушунмовчилик келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, Украина расмийлари АҚШ ва Европа Иттифоқи билан музокараларда интеграцияни тезлаштиришни талаб қилмоқда ҳамда Еврокомиссияни кенгайиш сиёсати учун танқид қилмоқда. Уларнинг фикрича, Европа Иттифоқи Украинага қанчалик муҳтож бўлса, Киев ҳам иттифоққа шунчалик қўшилишни истайди.
Европалик амалдорлар эса бундай риторика музокараларни мураккаблаштираётгани ва мавжуд тартиб-қоидаларга зид эканини таъкидламоқда. Уларнинг қайд этишича, кенгайиш жараёни аниқ мезонларга асосланади ва уни фақат сиёсий қарор билан тезлаштириб бўлмайди.
“Бу аъзолик сизга совға эмас. Балки Киевда бу борада нотўғри тушунча шаклланган бўлиши мумкин”, деган нашр суҳбатдошларидан бири.
Яна бир манба Украина вакиллари кўпинча европаликларга “сиз биздан қарздорсиз” деган мазмунда гапиришини айтган.
Учинчи манбанинг таъкидлашича, Владимир Зеленский ва унинг жамоаси Европа Иттифоқининг кенгайиш механизмини тўлиқ тушунмаган.
FT маълумотига кўра, Зеленский дипломатларига Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашувларда муқобил интеграция вариантларини кўриб чиқмасликни, фақат тўлиқ аъзолик масаласини муҳокама қилишни топширган.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель