ЕИ ва Буюк Британия Шимолий Ирландия бўйича келишувга эришди

Олам

image

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Brexit’дан кейин Шимолий Ирландия бўйича узоқ йиллик савдо можаросини ҳал қилишга қаратилган келишувга эришди. Бу ҳақда кеча, 27 февраль куни Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Британия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, Brexit’дан кейин Шимолий Ирландия бўйича Британия провинцияси билан асосан божхона ва чегара масалалари бўйича муносабатларни тартибга солувчи дастлабки протокол ўзгартирилади. Келишув Ирландия денгизида чегара тўсиқларисиз, эркин савдони амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, Риши Сунак мазкур келишув Буюк Британия ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги бобнинг бошланиши бўлишига ишонч билдирган.

Қайд этилишича, янги келишув Шимолий Ирландиядаги Британия провинцияси ва Европа Иттифоқига аъзо Ирландия ўртасидаги товарлар ҳаракатини тартибга солади. Шунингдек, у бир неча ўн йиллардан бери Шимолий Ирландияда давом этаётган можаронинг авж олиши хавфини назорат қилиш, Ирландия оролида қатъий чегара пайдо бўлишининг олдини олиш учун хизмат қилади. 

Маълумот учун, Шимолий Ирландия аҳолисининг асосан протестант қисми Британия тарафдори бўлса, аҳолининг католик қатлами эса мамлакатни Ирландия билан бирлашишини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатда қарама-қарши тарафдорлар ўртасида тўқнашув юзага келиш хавфи бор деган хавотирлар мавжуд.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг