ЕИ Украинага 500 млн евролик ҳарбий ёрдам ажратди

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг янги траншини маъқуллади. Бу ҳақда Европа кенгаши сайтида хабар берилди.

“Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан қўшимча 500 миллион евро жалб этилиши бизнинг Украина Қуролли Кучларини сўзсиз қўллаб-қувватлаётганимизнинг яна бир далилидир”, дейди Европа Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакил Жозеп Боррель.

Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 490 миллион евроси ҳарбий техникага йўналтирилади. 10 миллион евро эса асбоб-ускуналар ва материалларга сарфланади.

“Бугун кенгаш Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ёрдам миссиясини тузишга келишиб олди. Миссиянинг мақсади Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, суверенитетини самарали амалга ошириш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий операцияларни самарали ўтказиш учун жанговар қобилиятини оширишга ёрдам беришдир”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, янги траншни ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатаётган ёрдамининг умумий миқдори 3,1 миллиард еврога етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг