ЕИ Украина масаласида махсус прокуратура яратишни муҳокама қилмоқда – Bloomberg
Олам
−
27 Январь 2023
4192Европа Иттифоқи Россия томонидан Украинада содир этилгани айтилаётган ҳарбий жиноятларни тергов қиладиган махсус прокуратура яратиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шу ҳафта ичида Украина ва бошқа мамлакатлар прокурорларини ўз ичига олган маҳсус орган яратиш ғояси Европа Иттифоқи аъзолари томонидан кенг қўллаб-қувватланган. Манбага кўра, Европа комиссияси Адлия соҳасида ҳамкорлик бўйича Европа агентлиги (Eurojust) билан таклиф этилаётган халқаро тузилманинг ваколатлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилмоқда.
Шу билан бирга, Украина бўйича махсус халқаро трибунал бўйича музокаралар ҳуқуқий низоларга ҳам сабаб бўлаётгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Россия яна сафарбарлик эълон қилишини айтгани ҳақида хабар берган эдик.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси