ЕИ Россиядан кўпроқ газ сотиб олмоқда

Олам

image

Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги энергетик инқироз фонида Россиянинг суюлтирилган табиий газини импорт қилишни оширди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ямал LNG лойиҳасидан Европага етказиб бериш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ошиб, 5 млн тоннага етган. Шундан 1,8 млн тоннаси март ойига тўғри келади.

Urgewald ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ давлатлари ушбу газ учун 2,88 млрд евро сарфлаган.

Нашрнинг таъкидлашича, айнан “Yamal SPG” Европа Иттифоқининг Россиядан импорт қилинадиган газининг асосий қисмини таъминламоқда. Январь–март ойларида компания юборган 71 партиянинг 69 таси (97%) Европа давлатларига тўғри келган (2025 йилда бу кўрсаткич 87% эди).

Март ойи якунларига кўра, Европада газнинг ўртача нархи 1 МВт·соат учун тахминан 52,87 еврони ташкил этган (январь–февралда бу кўрсаткич 35 доллар атрофида бўлган).

Нашр манбаларига кўра, узоқ муддатли суюлтирилган табиий газ шартномаларидаги нархлар маълум даражада мослашувчан.

Россия газига талабнинг ошиши Қатарнинг энергия объектларига берилган зарбалар ва Ҳормуз атрофидаги вазият билан ҳам боғлиқ.

Маълум қилинишича, ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин айнан шу бўғоз орқали дунё суюлтирилган табиий газ савдосининг 30 фоиздан ортиғи, шунингдек, 15–20 фоиз нефть ва нефть маҳсулотлари ташилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг