ЕИ Киевни қанча вақт керак бўлса ҳам қўллаб-қувватлайди – ЕК раҳбари
Олам
−
02 Январь 2023
5035Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Киевни қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда унинг Twitter саҳифасида келтирилган.
Қайд этилишича, Украина Президенти Владимир Зеленский ва Урсула фон дер Ляйен ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.
Европа комиссияси раҳбарининг айтишича, у Зеленскийга ЕИнинг молиявий ёрдамини давом эттиришга, шунингдек, яқин келажакда учрашув ўтказишга ваъда берган.
“Биз бу қишда Украинани генераторлар, мактаб автобуслари билан қўллаб-қувватлаймиз. Биз молиявий ёрдамимизни давом эттирамиз. Тез орада ойлик траншларда 18 миллиард евролик қўллаб-қувватлаш пакетини тўлашни бошлаймиз. Сизни тез орада яна Украинада кўришни орзиқиб кутаман”, деб ёзган у.
LiveБарчаси