ЕИ Эронни янада эзмоқчи

Олам

image

Европа Иттифоқи Эронга қарши жуда қаттиқ санкциялар қўллайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви олдидан маълум қилди. 

Европа дипломатияси раҳбарининг айтишича, Европа Иттифоқи кенгаши Ташқи ишлар вазирлари даражасида кун тартибидаги марказий масала сифатида Эрон ва Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилади. 

Европалик дипломатнинг айтишича, 9 декабрь куни кечқурун у эронлик ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан узоқ телефон суҳбатида бўлиб, Россияга Эрон қуроллари етказиб берилгани ва Эронда икки намойишчининг қатл этилишини қоралаган. 

“Эронда улар Европа Иттифоқи эронлик аёлларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини тушунишлари керак”, дейди Боррель. 

Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетига келсак, дипломат бу борада ЕИнинг 27 аъзосининг позицияси турлича эканлигини тан олди. 

“Комиссия таклиф киритди, қарорни Кенгаш қабул қилади”, дейди у. 

Боррель Ташқи ишлар вазирлари охир-оқибат умумий фикрга келишларини инкор этмади. 

Охирги пакет 200 га яқин шахс ва муассасаларга ҳамда 3 та Россия банкига қарши санкциялар, икки томонлама мақсадли маҳсулотлар экспортини ва тоғ-кон саноатига сармоя киритишни тақиқлашни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Европа Иттифоқи Эрондан икки жисмоний ва икки юридик шахсни Россияга учувчисиз самолётлар етказиб беришда гумон қилинаётгани сабабли қора рўйхатга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг