ЕИ давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети тўғрисида келишолмади – “Reuters”

Олам

image

Кеча, 14 декабрь куни Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича якдил келишувга эриша олмади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Польша ва бошқа айрим давлатларда тўққизинчи пакет юзасидан эътирозлар мавжуд. Бугун, 15 декабрь тунда Европа Иттифоқи давлатларига лойиҳанинг янги таҳрири тақдим этилади.

Агентликнинг таъкидлашича, ЕИ давлатлари орасида Россия ўғитларини Европа портларига экспорт қилиш масаласида келишмовчиликлар юзага келган.

Дипломатларнинг айтишича, айрим давлатлар Россиянинг ўғитларига нисбатан чекловлар киритиш ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат саноатига таҳдид солади, деб ҳисоблайди. Бошқалар эса чекловлар жорий қилмаслик россиялик ўғит ишлаб чиқарувчиларнинг санкциялардан қутулишига олиб келишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг