ЕИ 2035 йилгача бензинли автомобиллардан воз кечмоқчи

Олам

image

Европа қонунчилари 2035 йилгача ЕИ давлатларида бензин ва дизелда ишловчи енгиль автомобиллар ва фургонлар сотилишини босқичма-босқич тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Европарламент ва Европа кенгаши вакиллари жорий йилнинг 27 октябрь куни шундай келишувга эришган. У 2030 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини камида 55 фоизга камайтиришга қаратилган “Fit For 55” пакети доирасида қабул қилинган биринчи келишувдир.

Янги қонунчилик 2030 йилга келиб  бензин ва дизелда ишлайдиган автомобиллар заҳарли газларини 2021 йилга нисбатан 55 фоизга, юк машиналари (фургонлар) заҳарли газларини эса 50 фоизга камайиришни мақсад қилган. Асосий мақсад эса – 2035 йилга келиб автомобиль заҳарли газларини 100 фоизга камайтириш, яъни, бензин ва дизелда ишлайдиган автомобилларни сотишни тақиқлашдир.

Европа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқидаги барча зарарли газ чиқиндиларининг 30 фоизи ва Иттифоқда ишлатиладиган нефтнинг деярли учдан икки қисми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.

Лекин Европарламент ва ЕИга аъзо давлатлар бу келишувни ҳозирча расман тасдиқлагани йўқ.

Европа парламенти бу келишув Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича йиллик конференцияси (COP27) олдидан сигнал эканлигини таъкидламоқда.

Самандар Ҳаққиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг