Ёдгорой ғалабали юришда давом этмоқда

Спорт

image

Шу кунларда Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
57 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ёдгорой Мирзаева бугун, 8 октябрь куни мусобақадаги иккинчи жангини канадалик Каролина Вейрига қарши ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Ёдгорой Мирзаева 1996 йилда Каттақўрғонда туғилган. У уч маротаба Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган. Ўзбек бокс тарихидаги биринчи олимпиада ўйинларида иштирок этган аёл. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар