ЕЧЛда плей-оффга чиққан 14 та жамоа аниқ бўлди
Спорт
−
13 Декабрь 2023 4481 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Натижаларга кўра, учта жамоа ЕЧЛ плей-офф босқичида иштирок этишини кафолатлади. Турнирда Италиянинг “Наполи”, Даниянинг “Копенгаген” ва Нидерландиянинг ПСВ клублари ўз юришини давом эттиради.
Бир тур аввал эса “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Интер”, “Реал Сосьедад”, “Реал Мадрид”, “РБ Лейпциг”, “Атлетико Мадрид”, “Барселона”, “ Боруссия Дортмунд”, “Лацио” ва “Арсенал” гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилганди..
Маълумот учун, 2022/2023 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси ғолиби Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳисобланади. Ҳал қилувчи баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари “Интер” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувдаги ягона гол 68-дақиқада “Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри томонидан киритилди. Шундай қилиб, “шаҳарликлар” ўз тарихларида илк бор Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025