ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

Родриго (“Реал”), Ҳарри Кейн (“Бавария”), Мартин Эдегор (“Арсенал”) ва Алиссон (“Ливерпуль”) каби футболчилар Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлик қилмоқда. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.

Родриго “Атлетико”га (2:1) қарши баҳсда 1 та гол урди, Кейн “Байер”га (3:0) қарши ўйинда иккита гол урди, Эдегор ПСВга қарши ўйинда (7:1) дубл қайд этди ва голли узатмани амалга оширди, Алиссон ПСЖга қарши ўйинда (1:0) “Ливерпуль” дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 9 та сейв амалга оширди.

Тез орада ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинади.

Мусобақа 1/8 финалининг жавоб ўйинлари 10-11 март кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Родриго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг