ЕЧЛ: “Бавария” “Лион”ни йирик ҳисобда енгди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси маълум бўлди. Яримфинал доирасидаги “Лион”-“Бавария” баҳсида немислар рақибини 0:3 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлимда Серж Гнабри томонидан киритилган голлар ва Левандовскийнинг ўйин охирларида урган битта голи “немис машинаси”га ғалаба келтирди.

Лион – Бавария 0:3

Голлар: Гнабри (18, 33), Левандовский (88).

“Лион”: Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).

“Бавария”: Нойер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алькантара (Толиссо, 82), Дэвис, Горетцка (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутиньо, 75), Левандовский, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42).

Маълумот учун, “Бавария” финалда ПСЖга қарши ўйнайди. Финал баҳси 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг