ЕЧЛ 3-турида қандай натижалар қайд этилди?
Спорт
−
20 Октябрь 2021
5280Кеча, 19 октябрь куни UEFA Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
“А” гуруҳида ғолибликка асосий даъвогарлардан бири бўлган ПСЖ ўз майдонида “Лейпциг”ни мағлуб этди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Килиан Мбаппе мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, меҳмонлар икки бор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Учрашув қаҳрамони Лионель Месси 67-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас Мбаппега нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини “паненка услуби”да амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса Килиан пенальтидан гол ура олмади.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда “Манчестер Сити” “Брюгге” меҳмони бўлди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рияд Маҳрез дублга эришган бўлса, Канселу, Уокер ва Палмер биттадан гол урди. Мезбонларнинг ягона голига Ванекен муаллифлик қилди.
Бироқ, ўйиннинг 52-дақиқасида Гризманн тўп учун курашда бутсасининг таг қисми билан Фирминонинг бошига зарба бериб юборди ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, “Ливерпуль” Салоҳнинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалабани илиб кетди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Италиянинг “Милан” клуби ЕЧЛ жорий мавсумидаги кетма-кет 3-ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Диашнинг голи “Порту”га қимматли 3 очкони тақдим этди.
Пешқадам “Ливерпуль” 9 очко билан биринчи, 4 тадан очко жамғарган “Атлетико” ва “Порту” иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Турнинг сенсацияси “C” гуруҳида “Аякс” ва “Боруссия” ўйинида кузатилди. Амстердамдаги “Йохан Кройф арена”да ўтказилган баҳс мезбонларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қайд этиш керак, дортмундликлар ҳужумчиси Эрлинг Холанд майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Португалиянинг “Спортинг” клуби Туркияга сафар қилиб, “Бешиктош” устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган “Аякс” пешқадам бўлиб турибди. “Боруссия” ҳисобида эса 6 очко бор.
“Д” гуруҳида Украинанинг “Шахтёр” клуби “Реал Мадрид”ни меҳмон қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳимоячи Кривцов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шундан сўнг, Винисиус Жуниор дублга эришган бўлса, Родриго ва Карим Бенземанинг голлари “қаймоқранглилар”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Иккинчи учрашувда, гуруҳ пешқадами бўлиб турган Молдованинг “Шериф” клуби илк мағлубиятини “Интер”дан қабул қилиб олди – 1:3. Ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев жароҳати туфайли бу ўйинда иштирок этмади.
Ўзаро ўйинлардаги устунлик сабабли “Шериф” 6 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Реал” ҳам молдоваликлар билан бир хил очкога эга.
Бугун, 20 октябрь куни “Е”, “F”, “G”, “H” гуруҳларида 3-тур ўйинлари ўтказилади.