ЕЧЛ 1/4 финал жавоб ўйинларига ҳакамлар тайинланди
Спорт
−
15 Апрель
2768Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” - “Реал” учрашувини италиялик 48 ёшли рефери Даниэле Орсато бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда UEFA ўз расмий сайтида хабар берди.
Орсатога қанотларда ҳамюртлари Чиро Карбоне ва Алессандро Жаллатини ёрдам беради. Учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида Маурицио Мариани номи кўрсатилди. VAR'да Массимилиано Иррати иш олиб боради, унга Паоло Валери ёрдам беради.
“Бавария” - “Арсенал” учрашувини эса 41 ёшли нидерландиялик Денни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради.
Лайнсменлар – Хессел Стегстра ва Ян де Врис, тўртинчи ҳакам - Сандер ван дер Эйк. VAR ҳаками Роб Диперинк, унинг ёрдамчиси Клэй Руперти.
Ҳар икки учрашув 18 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
LiveБарчаси