Тошкентдаги дўконни ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши очилди
Жамият
−
19 Август 2022
6531Аввалроқ, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасидаги атир дўконларидан бири ва унга туташ бўлган иккита МЧЖ ёниб кетгани ҳақида хабар берган экан. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматига кўра, мазкур дўкконни ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 18 август куни соат 01:57 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ватандош” МФЙ Тузел-2 даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида атир-упа дўконининг 35 кв.м ва унга туташ бўлган 2 та МЧЖнинг 15 кв.м майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.
LiveБарчаси