Яримўтказгичларга бўлган талаб фақат ошади. Бунда қандай қилиб пул ишлаш мумкин?
Бизнес
−
17 Ноябрь 2021
12704Автомобилсозлик саноати яримўтказгич компонентлари етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур. Маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчилари ҳам ушбу компонентлар учун навбат кутмоқда
Дунёдаги энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси ким? Қанчалик ғалати туюлмасин, бу бозорнинг етакчиси – Тайваннинг унчалим машҳур бўлмаган Taiwan Semiconductor Manufacturing Company (TSMC) компанияси.
Нима учун TSMC яримўтказгич бозорида етакчи ҳисобланади?
Яримўтказгичлар дунёсида ишлашга таъсир қилувчи муҳим хусусият – бу битта кристалдаги транзисторлар сони. Ҳар бир транзисторнинг жисмоний ўлчами қанчалик кичик бўлса, улар процессорни яратиш учун ишлатиладиган матрицага шунчалик мос келади. Бу қувват сарфини камайтиришга ва самарадорликни оширишга олиб келади.
3 нанометрли (нм) энг илғор технологик жараён дунёда фақат 2 та компания – Taiwan Semiconductor Manufacturing Company (TSMC) ва Samsung томонидан ўзлаштирилган. TSMC 2022 йил ўрталарида 3 нм чипларни ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда.
Samsung яримўтказгичлар бозорида арзимас улушга эга, Тайвань яримўтказгичлар ишлаб чиқариш компанияси ушбу соҳада ҳақиқий етакчи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда у 5 дан 130 нм гача бўлган технология билан маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 10 дан 5 нм гача бўлган диапазонда TSMC бозорнинг 90 фоизини эгаллайди, қолган 10 фоизи эса Samsung’га тегишли.
Бошқача қилиб айтганда, барча йирик технологик компаниялар TSMC маҳсулотларига боғлиқ. Аслида, корпорациялар ушбу компанияни ўзларининг ишлаб чиқариш бўлимларидан бири сифатида ишлатишади. Муҳандислар томонидан яратилган янги чипни ишлаб чиқаришга пул сарфламаслик учун улар буюртмани энг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарадиган TSMC’га топширадилар.
Яримўтказгичларга глобал талабни қондириш учун TSMC янги заводлар қурмоқда ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун 100 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Саноатдаги ҳеч бир компания бу сармояни қоплай олмайди. Бу шуни кўрсатадики, TSMC ва унинг рақобатчилари ўртасидаги тафовут янада кенгаяди ва етакчининг даромади рекорд ўрнатишда давом этади. 2019 йилдан бошлаб компаниянинг ҳар чоракдаги даромади ўтган йиллардаги кўрсаткичларни доимий равишда янгилаб келган.
Ҳозир биз автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг электр транспорт воситаларига фаол ўтаётганини кўряпмиз, бу эса яримўтказгичларга бўлган талабни оширмоқда. Давлатлар қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш йўлидан бормоқда, бу ерда яримўтказгич маҳсулотлари ҳам ажралмас ҳисобланади. Ҳатто маиший техника ҳам йилдан-йилга ақлли бўлиб бормоқда ва биз рақамли дунёга ўтмоқдамиз, бу TSMC маҳсулотларисиз амалга оширилмайди. Шу сабабли, Taiwan Semiconductor Manufacturing Company акциялари янги технологияларга қизиққан инвесторлар портфелида бўлиши керак.
Қандай қилиб компания акцияларига инвестиция қилиш мумкин?
Интернетнинг пайдо бўлиши билан бизнинг имкониятларимиз доираси сезиларли даражада кенгайди. Замонавий дунёда, биржада акциядор бўлиш учун сиз кўп мураккаб ҳаракатларни амалга оширишингиз шарт эмас – глобал тармоққа уланиш ва брокерда савдо ҳисобини очиш кифоя, бу эса барча зарур бозорлар ва инвестиция воситаларига кириш имконини очади. Ушбу брокерлардан бири RoboForex.
RoboForex компанияси 2009 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва IFSC томонидан 000138/210 лицензияси остида тартибга солинади. RoboForex – машҳур MetaTrader 4 ва MetaTrader 5 платформаларидан фойдаланган ҳолда 12 000 дан ортиқ инвестиция воситалари билан савдо қилиш учун 8 та активлар гуруҳини, шунингдек, компаниянинг R StocksTrader мултибозор платформасини таклиф қилувчи халқаро брокер. Келинг, иккинчисига тўхталиб, унинг хусусиятларини батафсил кўриб чиқайлик.
R StocksTrader илғор технологиялар ва классик дизайнни бирлаштиради. Платформа билан ишлаш учун ҳеч қандай дастурий таъминотни ўрнатиш шарт эмас – энди сиз исталган браузерда веб-терминал орқали дунёнинг барча йирик молиявий бозорларига киришингиз мумкин. Терминалда 12 000 дан ортиқ савдо воситалари, жумладан, Америка, Британия, Бразилия, Германия ва бутун дунёдаги бошқа компанияларнинг акциялари мавжуд. Уни ноёб қиладиган платформанинг хусусиятларидан бири бу "кодсиз" тамойили асосида ишлайдиган бепул автоматик Strategy Builder дастурининг мавжудлигидир. Бу шуни англатадики, ҳар қандай фойдаланувчи, дастурлаш қобилиятига эга ёки йўқлигидан қатъи назар, серверлар ижарага олмасдан, "булутда" ишлайдиган ўзининг алгоритмик стратегиясини осонгина тузиши мумкин.
R StocksTrader платформасида Taiwan Semiconductor Manufacturing Company акцияларига сармоя киритиш учун сиз савдо ҳисобини очишингиз, текширишдан ўтишингиз ва компания акцияларини сотиб олиш учун етарли миқдорда депозит қўйишингиз керак.
Агар бирон сабабга кўра сиз TSMC’га қизиқмасангиз, муқобил равишда яримўтказгич сегментидаги бошқа компанияларга сармоя киритиш ҳақида ўйлашингиз мумкин. Масалан: Applied Materials (NASDAQ: AMAT), Intel (NASDAQ: INTC), Micron Technology (NASDAQ: MU), NVIDIA (NASDAQ: NVDA), NXP Semiconductors (NASDAQ: NXPI), ON Semiconductor (NASDAQ: ON), Qualcomm (NASDAQ: QCOM). Уларнинг барчасини R StocksTrader платформасида ҳам сотиб олиш мумкин.
Хулоса
Ҳозирги кунда яримўтказгичлар деярли ҳар қандай замонавий электроникани ишлаб чиқариш жараёнида жуда муҳим рол ўйнайди - маиший техникадан тортиб автомобилгача. Шунингдек, яримўтказгичларни ишлаб чиқариш инновацияларни ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга бўлиб, улар ёрдамида янги технологиялар (масалан, 5G тармоқлари) инфратузилмасини қуради. Яримўтказгич ишлаб чиқарувчилари, ўз навбатида, бозорда жуда машҳур бўлиб бормоқда, чунки улар кафолатланган юқори даражадаги даромадни ишончли келажак билан бирлаштиради. Тайвань яримўтказгич ишлаб чиқариш компанияси ушбу бозор сегментидаги етакчилардан бири бўлиб, инвестиция киритиш учун энг жозибадор номзоддир.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси