Япониянинг янги санкциялар пакетида кимлар борлиги очиқланди 

Олам

image

Япония Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакети доирасида 48 та жисмоний шахс, 73 та ташкилот ва Росбанкка алоҳида чекловлар киритди, яъни уларнинг Украинага қарши ҳаракатлари аниқланса, активлари музлатилади. Бундан ташқари, 21 та ташкилотга, жумладан, “Вагнер” гуруҳига нисбатан экспорт чекловлари жорий этилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Индивидуал санкциялар рўйхати икки қисмга бўлинган бўлиб, улардан бирида 39 нафар шахс, иккинчисида эса 9 нафар мансабдорларнинг номи қайд этилган. Хусусан, рўйхатдан Қрим, Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларининг алоҳида шахслари, ҳукумат раҳбарлари, вазирликлар, полиция ва божхона тизимларидаги амалдорлар, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва бошқа турли муҳим органлар бошлиқлари ўрин олган.  

Украинага қарши ҳаракатлари аниқланса, активлари музлатиб қўйиладиган ташкилотлар рўйхати 73 та банддан иборат бўлиб, уларга “Вимпел” кемасозлик заводи, П.Д.Грушин номидаги Факел конструкторлик бюроси, “Молот” Петровский электромеханика заводи, “Ростов” вертолёт ишлаб чиқариш мажмуаси, Улан-Уде авиация заводи ва бошқа бир қатор корхоналар киради. Бундай чекловлар Росбанкка нисбатан ҳам жорий этилган. 

Япония юқоридаги корхона ва ташкилотларга доир индивидуал санкциялар билан бир қаторда, маълум маҳсулот тоифаларини экспорт қилишни ҳам тақиқлайди. Бироқ бу ҳақдаги тафсилотлар кейинроқ тақдим этилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, Япония Бош вазири Фумио Кисида жорий йилнинг 25 февраль куни бўлиб ўтган G7 онлайн саммитида экспорт чекловлари дронларга ҳам алоқадор бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг