Япониянинг собиқ Бош вазири отиб кетилди
Олам
−
08 Июль 2022
25770Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни сайловолди нутқини сўзлаётган вақтида орқа томондан отиб кетилган. У кўкрак қафасидан яраланган.
Шундан сўнг у шифохонага олиб борилган. Бироқ унда ҳаёт аломатлари йўқ.
Полиция воқеа жойида бўлган тахминан 40 ёшли эркакни қотилликка уринганликда айблаб ҳибсга олган ва уни сўроқ қилмоқда.
Ҳодисага гувоҳ бўлган NHK мухбирининг айтишича, Абэ кўп қон йўқотган. Мухбир икки марта ўқ овозини эшитган.
LiveБарчаси