Японияликлар “Гиннесс рекордлар китоби”га киришдан чарчамаяпти
Олам
−
12 Февраль 2020
5531Япониялик 112 ёшли Титэцу Ватанабэ жаҳондаги энг кекса киши сифатида “Геннисс рекордлар китоби”га кирди. Бу ҳақида “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.
Нашр берган маълумотларга кўра, Ниигата шаҳрида жойлашган қариялар уйида яшайди. У Гиннесс сертификатини айнан ўша ерда қабул қилиб олган.
Ватанабэ 1907 йилнинг 5 март куни деҳқон оиласида туғилган. 20 ёшида Тайванга келган ва бу ерда 18 йил яшаган. Сўнгра эса Японияга қайтган. Унгача жаҳондаги энг кекса одам 2019 йилнинг 20 январида, 113 ёшида оламдан ўтган Масадзо Нонака ҳисобланарди.
Аввалроқ, Тожикистонда Ер юзидаги энг кекса аёл — Фотима Мирзоқулова 127 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси