Япониялик олимлар “Трансформерлар”нинг кастюмини яратди (видео)
Технология
−
15 Июль 2023
6716Япониянинг Skeletonics – экзоскелет ишлаб чиқарувчи компанияси илмий-фантастик фильмларда тасвирланадиган жанговор роботларнинг костюмини яратди. Бу ҳақда “The Byte” нашри хабар берди.
Костюмнинг оғирлиги 30 кг ни ташкил қилади. У бошқарувчининг кинетик энергиясидан куч олади ва ҳаракатга келади.
Костюмнинг синовдан ўтказилган видеолари ижтимоий тармоқларга жойланган. Видеода костюм кийган эркакнинг иккита массив механик қўллар билан бир нечта зарбалар бергани ва унинг қанчалик чаққонлиги кўрсатилган.
“Skeletonics технологияси костюмнинг механик ва электр қисмларини уни кийган одам танаси билан боғлаб, осон, уйғун ҳаракатланиш имкониятини тақдим этади. Бу тизим инсон ҳаракатларини робот экзоскелети билан синхронлаштириш учун электр тизимидан эмас, балки боғланиш механизмидан фойдаланади”, дейилади компания сайтида.
Эслатиб ўламиз, Хитойнинг Уртопиа компанияси суҳбатлашиш қобилиятига эга бўлган электр велосипедни тақдим этди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси