Япониялик машҳур ёзувчи Мураками вафот этди
Art & Culture
−
12:19 661 2 minutes
Бугун, 23 октябрь куни “Деярли шаффоф мовий ранг” китоби муаллифи, япониялик ёзувчи Рю Мураками 74 ёшида вафот этди. У ёзувчи Харуки Муракамининг фамилиядоши ҳисобланади. Бу ҳақда “Japan News” хабар берди.
“Британника” энциклопедияси маълумотларига кўра, ёзувчининг ҳақиқий исми – Рюноскэ Мураками. У 1952 йилда туғилган. У ижодида тез-тез сюрреализм элементлари бўй кўрсатадиган таниқли япониялик ёзувчи ҳисобланади.
Муракамига кенг шуҳратни 1976 йилда чоп этилган унинг “Деярли шаффоф мовий ранг” романи олиб келган. Асар замирига муаллифнинг Америка ҳарбий-дениз базаси яқинида – ёт васвасаларга тўла жойда ўтган жўшқин ёшлик хотиралари асос қилиб олинган.
“Унинг насрида тез-тез Америка поп-маданияти ва гегемонлиги элементлари учрайди, улар Япониянинг “бўшлиқ авлоди”га хос бўлган эмоционал ҳувиллаш ёки нигилизм кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади”, дейилади ёзувчи ҳақидаги маълумотда.
Энциклопедияда қайд этилишича, унинг баъзи илк романлари одамлар тез-тез адаштириб юборадиган Харуки Муракамининг “Каламуш трилогияси”ни бироз эслатади. Ваҳоланки, унинг кейинги “Сақлаш камераси болалари” романида муаллиф Токионинг машҳур шаҳар афсонаси: вокзалда ота-онаси томонидан ташлаб кетилган икки етимнинг тақдири ҳақида сўзлаб бериш учун ўша даврда оммалашган киберпанк жанрига мурожаат қилади.
Муракамининг жанр чегараларидан чиқадиган кўплаб асарлари орасида “Севги ва фантазия фашизми” (1987) романи алоҳида эътиборга лойиқ. Унда яқин келажакдаги Япония ижтимоий дарвинизм тамойилларига асосланган шафқатсиз антиутопияга айланади, сўнгра ядро қуролига эга бўлиб, жаҳон майдонида етакчи позицияларни эгаллайди.
Live
All