Японияда тўққиз нафар қизни ўлдирган қотилга ўлим жазоси берилди
Олам
−
15 Декабрь 2020
11072Токио суди икки ой ичида тўққиз кишини ўлдирган 30 ёшли Такахиро Шираишини ўлимга маҳкум этди. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, эркак жабрланувчиларнинг жасадларини қисмларга ажратиш ва уларнинг қолдиқларини сақлаш моддалари билан ҳам айбдор деб топилган.
Шираиши 2017 йилда Японияда бир қатор қотилликларни содир этган. Ўша пайтларда у Токио яқинидаги Канагава префектурасининг Зама шаҳрида яшаган.
Унинг жиноятлари Япония жамиятида кенг резонансга сабаб бўлди. Бундан ташқари, японлар қотиллик ишлари тасодифан очилганидан ҳайратда қолди.
Қайд этилишича, йўқолган қизлардан бирининг укаси марҳуманинг ижтимоий тармоқдаги паролини билган ва Шираиши билан ёзишмаларини кўрган. Унда қиз Шираиши билан ўз жонига қасд қилиш имкониятларини муҳокама қилган. Айнан шу нарса полицияни жиноятчининг изига тушишига сабаб бўлган.
Тинтувлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қидирилаётган қизнинг жасади билан бирга яна саккиз кишининг жасад парчаларини топган. Шираиши эса, қилган жиноятларини тан олган.
Ўлдирилган тўққиз кишининг саккиз нафари Япониянинг турли ҳудудларидан 15 ёшдан 26 ёшгача бўлган қизлар экани аниқланган. Тергов маълумотларига кўра, уларнинг ҳаммаси ҳам ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлмаган.
LiveБарчаси