Японияда парранда гриппи сабаб бир кунда 930 минг товуқ йўқ қилинмоқда
Олам
−
09 Январь 2023
2974Япониянинг Ибараки префектурасида парранда гриппи авж олгани сабабли 930 мингга яқин товуқ йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлигига таяниб, “Yomiuri” газетаси хабар берди.
Мамлакатда куз-қиш мавсуми бошланганидан буён бу 56-ҳолат ҳисобланади. Генетик таҳлилга кўра, парранда гриппининг юқори патогенли штамми аниқланган. Касалликнинг тарқалиши натижасида префектурадан кўп миқдорда ўлик қушлар топилган.
Қайд этилишича, мамлакатда 2020 йилда куз-қиш мавсуми давомида вирус туфайли 9,87 миллион парранда йўқ қилинган бўлиб, ҳали ниҳоясига етмаган жорий мавсумда ушбу кўрсаткич бўйича антирекорд ўрнатилган. Яъни ҳозиргача деярли 10 миллион – 9,98 миллион парранда йўқ қилинган.
“Мутахассисларнинг фикрича, вируснинг атроф-муҳитдаги концентрацияси жуда юқори, вазиятнинг кескинлиги ҳаммага аён. Ушбу ҳолатда префектура ва ҳудулар ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши зарур”, дейди Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазири Тэцуро Номура.
Шунингдек, паррандачилик хўжаликларига ёввойи ҳайвонларнинг кириб келиши каби ҳолатларда дезинфекция қилиш орқали ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида, парранда гриппи асримиз бошида аниқланган дунё ҳамжамияти учун энг хавфли касаллик ҳисобланади. Грипп дастлаб Италиянинг Турин шаҳридаги фермер хўжалигида аниқланган эди.
Вируснинг баъзи штаммлари одамлар учун патоген ҳисобланади ва юқори даражада ўлимга олиб келадиган оғир касалликдир. Парранда гриппи иситма, ич кетиши, қусиш, катарал синдром, бурун ва милкларнинг қонаши, кўкрак қафасидаги оғриқлар, пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши билан бирга кечади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь