Японияда қор ёғиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Декабрь 2022
4588Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 93 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Associated Press” мамлакат ёнғин ва табиий офатлар агентлигига таяниб хабар берди.
Ҳалок бўлган ва яраланганларнинг кўпчилиги уйларини қордан тозалаш пайтида йиқилган, баъзиларининг устига эса томларидан қалин қор қатламлари тушган.
“Ўтган ҳафта Япония шимолида кучли қор ёғиши бошланди. Ўнлаб рейслар ва поездлар бекор қилинди, юзлаб ҳайдовчилар йўлларда қолиб кетишди”, дейилади хабарда.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Япония шимоли-шарқининг кўп ҳудудларида қишки ўртача кўрсаткичдан уч баробар кўп қор ёғган. 25 декабрь куни қор ёғиши оқибатида Хоккайдода электр устуни қулаб тушган ва 20 мингга яқин аҳоли уй электр таъминотисиз қолган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатларида ҳозирда қор бўронлари содир бўлмоқда. Мамлакат бўйлаб қор бўронлари қурбонлари сони 46 кишига етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь