Японияда болалар сони кескин камайиб кетмоқда

Олам

image

Японияда кўп йиллардан бери аҳоли улушида болалар сони камайиб бормоқда. Бу нохуш анъана 41-йил ҳам давом этди. 2022 йилга келиб мамлакатда болаларнинг сони 14 миллион 650 минг кишигача тушиб кетди. Бу ҳақдаги маълумотлар мамлакат Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги томонидан эълон қилинган.

Қайд этилишича, жорий йилда Японияда 14 ёшгача бўлганлар сони ўтган йилга нисбатан 250 минг нафарга камайган.

Ҳозирги кунда мамлакатда 12-14 ёшдаги 3,23 миллион киши, 9-11 ёшли 3,13 миллион киши, 6-8 ёшли 3 миллион киши, 3-5 ёшли 2,78 миллион киши, 2 ёшгача бўлган 2,51 миллион киши истиқомат қилади.

Охирги статистик маълумотларга кўра эса, Японияда болалар сонининг умумий аҳоли сонига нисбати 11,7 фоизни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг