Японияда 100 ёшдан ошганлар рекорд даражада кўпайди
Олам
−
21 Сентябрь
5208Японияда 16 сентябрь куни Кексаларни эъзозлаш куни нишонланар экан, 100 ва ундан катта ёшдагилар сони ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ҳар йили бўлгани каби яна янги рекордни қайд этди. Бу ҳақда “The Asahi Shimbun” хабар берди.
Мамлакатнинг Ижтимоий ҳимоя вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, юз ёшдан ошганлар сони 95 минг 119 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 2980 нафарга кўп ва кетма-кет 54-йилги рекорддир.
1 сентябрь ҳолатига кўра, 47 минг 888 киши ушбу молия йилида 100 ёшга тўлган ёки март ойида молиявий йил охиригача буни амалга ошириши тахмин қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 781 кишига кўп ва ҳозиргача қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Аёллар юз ёшдан ошганларнинг 88 фоизини ташкил этди. 83 минг 958 аёл ва 11 минг 161 эркак бу маррага эришди.
100 минг кишига тўғри келадиган юз ёшдан ошганлар сонини ҳисобга олсак, Шимане префектураси энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, 54 йил давомида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Саитама префектураси энг паст кўрсаткичга эга бўлиб, у ерда ҳар 100 минг кишига бир 100 ёшдан ошган қария тўғри келади ва бу рўйхатнинг энг қуйи поғонасида кетма-кет 35-йилдир.
Мамлакатдаги энг кекса одам Хиого префектурасидан 116 ёшли Томико Итука, энг кекса эркак эса Шидзуока префектурасидан 110 ёшли Киётака Мизуно ҳисобланади.
1963 йилда “Кексалар фаровонлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинганда юз ёшдан ошганлар сони атиги 153 нафарни ташкил этди. Ўшандан бери уларнинг сони доимий равишда ўсиб борди. 1998 йилда 10 мингдан, 2012 йилда 50 мингдан ва 2022 йилда 90 мингдан ошди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда 2024 йилнинг биринчи ярмида туғилиш рекорд даражага тушиб, 350 минг болани ташкил қилгани хабар қилинганди.