Мьянма аэропортида самолёт ҳалокатга учради

Олам

image

“Biman Bangladesh Airlines” авиакомпаниясига тегишли Bombardier Dash 8 Q400  самолёти Мьянмадаги Янгон аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган.

Dhaka Tribune маълумотига кўра, ҳодиса сабаб 19 киши жабрланган. Нашрнинг ёзишича, самолёт бортида 31 киши бўлган. Улар Бангладеш, Мьянма, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Франция ва Швейцария давлатлари фуқаролари бўлишган. 

France-Presse  агентлигининг хабарига кўра эса, 11 киши жароҳат олган. "Учувчи, борт кузатувчиси ва 9 йўловчи енгил тан жароҳати олган", - деб хабар бермоқда агентлик самолётнинг учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб ерга қулаганига гувоҳ бўлган полиция ходимига таяниб. 

“Бу ҳодиса учинчи терминалнинг ёнида содир бўлди. Натижада самолётнинг тумшуғи ва қанотларига жиддий зарар етди", – деди полиция ходими.

“Biman Bangladesh Airlines”га тегишли самолёт Бангладеш пойтахти Даккадан парвозни амалга оширган эди. Самолёт учувчиси Янгон аэропортига қўнишни якунлаётган вақтда кучли шамол ва жала туфайли учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган.

Маълум бўлишича, аэропорт ёмон об-ҳаво сабаб вақтинча ёпиб қўйилган. Барча рейслар пойтахтдаги Нейпьидо аэропорти орқали амалга оширилмоқда


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг