Япония жароҳатланган украиналик аскарларни даволамоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония Бош вазири Фумио Кисида мамлакат яраланган украиналик аскарларни даволаш учун қабул қилишни бошлашини айтди. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.

“Бош вазир, шунингдек, Украинани ҳар томонлама, жумладан, мамлакат инфратузилмасини тиклашга қаратилган ёрдамни давом эттиришга ваъда берди”, деган вазирлик.

Бундан ташқари, Кисида Украина Президенти Владимир Зеленскийга 100 та ҳарбий юк машинасини етказиб беришни ваъда қилган. Баён этилишича, Япония Украинага 100 та ҳарбий юк машинаси билан бирга бошқа транспорт воситалари, шунингдек, Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари ҳарбий хизматчилари фойдаланадиган 30 мингга яқин армия рациони тўпламини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Япония 19-21 май кунлари Хиросима шаҳрида G7 саммитига мезбонлик қилди. Унда дастлаб Зеленский онлайн иштирок этиши тахмин қилинган эди. Бироқ кейинчалик у учрашувда шахсан иштирок этиш истагини билдирди. Президент Зеленский 20 май куни Хиросима аэропортига Франция ҳукумати самолётида етиб келганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг