Япония ва Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашaди
Олам
−
15 Декабрь 2022
2547Жорий йилнинг 24 декабрь куни Токиёда “Марказий Осиё плюс Япония” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь куни Япония ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, музокаралар давомида томонлар қўшма ҳамкорлик, Марказий Осиё минтақасини барқарор ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, кун тартибида халқаро муаммолар, жумладан, Украина ва Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама қилинади. Япония ТИВ маълумотларига кўра, вазир Ёсима Хаяши ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Маълумот учун, кутилаётган учрашув ушбу форматдаги тадбирларнинг тўққизинчиси бўлади. 2004 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу форматдаги учрашувларнинг охиргиси жорий йилнинг 15 апрелида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган эди. Унда Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар идоралари раҳбарлари қатнашган эди. Ўзбекистон томонидан ўша пайтдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов иштирок этган.
Таъкидлаш жоизки, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Масалан, жорий йилнинг ноябрь ойида Токиода Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги дўстлик бўйича парламент аъзолари уюшмаси ташкил этилди. Унга Япониядаги Либерал-демократик партия раиси ўринбосари, собиқ бош вазир Таро Асо бошчилик қилди. Декабрь ойи бошида эса Япония пойтахтида минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (“Central Asia Investment Forum-2022”) ҳам бўлиб ўтди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси