Япония ТИВ раҳбари Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Жамият
−
27 Август 7571 2 дақиқа
Кеча, 26 август куни Япония Ташқи ишлар вазири Такэси Ивая рафиқаси билан Самарқанд шаҳрига борди. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлига ҳабар берди.
Тушликда Япония вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов билан учрашув ўтказди. Улар Самарқанд ва Япония ўртасида иқтисодиёт, маданият ва туризм каби соҳаларда минтақавий алмашинувни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.

Шундан сўнг вазир Такэси Ивая Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, жумладан, Японияга уч марта ташриф буюрган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси пойига гул қўйиб, унга ҳурматини изҳор этди.

Бундан ташқари, вазир Ивая Япония компаниялари (ISUZU MOTORS LIMITED ва ITOCHU Corporation) сармоя киритган ва япон маркали автомобиллар ишлаб чиқарилаётган Самарқанд автомобил заводи ҳамда JICA ҳамкорлик дастурининг “Олма етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва фермерларга тарқатиш” кўмагида ташкил этилган олма боғида бўлди. “Олма етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва фермерларга етказиш” дастури орқали Ўзбекистонга япон олма етиштириш техникаси жорий этилиб, иш самарадорлиги, ҳосил ҳажми ва сифати яхшиланган, бу эса фермерларнинг турмуш шароитини яхшилашга олиб келган.

Бугун, 27 август куни Япония Ташқи ишлар вазири Тошкентга келди. У рафиқаси билан Тошкент шаҳридаги Яккасарой япон қабристонига ташриф буюриб, гуллар қўйди. Шундан сўнг улар 1940 йилларда Япония фуқароларининг Ўзбекистонда бўлганини кўрсатувчи мемориал кўргазма музейига ҳам борди. Музей директори ўринбосари Рисолат Султонова ўша даврда япон асирлари ва ўзбеклар ўртасидаги илиқ муносабатларни тушунтириб берар экан, вазир шу замонга оид буюмлар ва материалларни кўздан кечирди.


Такэси Ивая ўзбекистонлик мавқедоши Бахтиёр Саидов билан ҳам учрашди.

Махлумот учун, Такэси Ивая 25 август куни Қозоғистонда бўлган ва мамлакат раҳбарияти билан учрашганди.
Live
Барчаси