Япония тарихда илк бор Бразилияни мағлуб этди
Спорт
−
14 Октябрь 6266 1 дақиқа
Бугун, 14 октябрь куни футбол бўйича Япония миллий терма жамоаси тарихида илк бор Бразилияни мағлубиятга учратди. Токиодаги “Адзиномото” стадионида бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Япония Бразилия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бразилия биринчи бўлимнинг 26-дақиқасида Пауло Энрике ва 32-дақиқада Габриэл Мартинелли голлари эвазига ҳисобда олдинда эди. Япониянинг иккинчи бўлимдаги ажойиб қайтиши эса комбэкка сабаб бўлди. Уларнинг биринчи голини 52-дақиқада Минамино киритди, 63-дақиқада Кейто Накамура ҳисобни тенглаштирди. Якуний голни эса захирадан майдонга тушган Аясэ Уэда бурчакдан узатилган тўпни бош билан аниқ йўналтириб, мезбонларни 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Бу ғалаба билан Япония терма жамоасининг ўз майдонидаги 21 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Охирги марта Япония ўз майдонида 2023 йил март ойида Колумбияга қарши ўйинда ютқазган эди.
Маълумот учун, бу учрашув Япония терма жамоасининг Бразилияга қарши 14-ўйини ҳисобланади. Япония миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига биринчилардан бўлиб йўлланмани қўлга киритган терма жамоа ҳисобланади.
Live
Барчаси