Япония Россияни хавфсизлик учун ташвиш деб атайди – ОАВ
Олам
−
10 Декабрь 2022
4286Япония ҳукумати янгиланган миллий хавфсизлик стратегиясида Россияни хавфсизликка ташвиш уйғотувчи сифатида тавсифлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб, “Аsahi Shimbun” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил охиригача Япония Вазирлар Маҳкамаси мудофаа соҳасида учта янгиланган ҳужжатни тақдим этиши керак. Булар – миллий хавфсизлик стратегияси, миллий мудофаа дастури нормалари ва ўрта муддатли мудофаа дастури. Янгиланган миллий хавфсизлик стратегияси келаси ҳафта охиридаёқ тасдиқланиши мумкинлиги истисно қилинмаган.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳукмрон Либерал-демократик партияда Россиянинг хатти-ҳаракатларини ташвиш уйғотадиган эмас, таҳдид деб ҳисоблаш керак, деган фикр бор.
2013 йилда қабул қилинган миллий хавфсизлик стратегиясининг амалдаги таҳририда эса “барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва умуман Япония-Россия муносабатларини кенгайтириш, бу эса Япония хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиши” зарурлиги таъкидланган.
LiveБарчаси