Япония Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилди. Қандай чекловлар киритилмоқда?

Олам

image

Япония янги санкциялар пакети доирасида Россияга роботлар, радиоактив материаллар, вакциналар ва тиббий асбоблар етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, тақиқ ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газ қидириш ускуналари, турли хил кимёвий моддалар, портловчи моддаларни аниқлаш ускуналари, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналарини ўз ичига олади.

Қайд этилишича, тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига 80 дан ортиқ янги асбоб-ускуналар ва вакцина компонентлари киритилган бўлиб, 2023 йил 3 февралдан уларнинг Россияга экспорти тўхтатилади. 

Таъкидлаш жоизки, Япония ҳозиргача Россиядаги 50 дан ортиқ рус ташкилотларига санкциялар киритган. Хусусан, Японияда Россиянинг бир неча банклари ва 40 та компаниянинг активлари музлатиб қўйилган.

Шунингдек, Россияга етказиб бериш тақиқланган товарлар ва технологиялар, жумладан, яримўтказгичлар, алоқа ускуналари, дастурий таъминот ва дастгоҳлар рўйхатида ҳозирда 500 дан ортиқ маҳсулотлар мавжуд.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг