Япония Россия ва Беларусь банклари активларини музлатмоқчи

Олам

image

Япония яна иккита Россия ва битта Беларусь банкига нисбатан санкцияларни жорий қилади, шунингдек, Украина атрофидаги вазият туфайли Россия федерациясига товарларни экспорт қилишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Янги санкциялар тўплами доирасида “Россельхозбанк”, Москва кредит банки ва Беларусь тараққиёт ва тикланиш банкининг активлари музлатилади. Тўловларни амалга ошириш ва ушбу ташкилотлар билан битимлар тузиш фақат Япония ҳукумати томонидан тегишли рухсатномани олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Чекловлар жорий йилнинг 7 июлидан кучга киради.

“Саноат инфратузилмасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган” товарлар экспорт тақиқига тушади. Айнан қайси товарлар ҳақида гап кетаётгани ҳақида ҳали айтилмаган.

Япония аввалроқ Украина атрофидаги вазият туфайли Россия Федерациясига нисбатан бир нечта чекловлар тўпламини қабул қилган эди. Санкциялар рўйхатига аллақачон Россия Федерацияси, Беларусь, ЛХР ва ДХРнинг 700 дан ортиқ фуқаролари, шунингдек, 200 дан ортиқ рус компаниялари ва ташкилотлари киради.

Экспорт қилиш тақиқланган товарлар ва технологиялар рўйхатига 300 дан ортиқ буюмлар, шу жумладан яримўтказгичлар, денгиз ва авиация хавфсизлигини таъминлаш, телекоммуникация ва алоқа ускуналари, ҳарбий маҳсулотлар, шу жумладан қурол, дастурий таъминот ва нефтни қайта ишлаш ускуналари киритилган. Бундан ташқари, Россияга ҳашаматли товарлар, шу жумладан 6 миллион иендан ортиқ қийматдаги (тахминан 49 минг доллар) автомобиллар етказиб беришга тақиқ қўйилган.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

санкциялар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг