Япония Россия нефтига эмбаргони олқишлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония ҳукумати Европа Иттифоқи давлатларининг Россия нефтининг импортига қисман эмбарго қўйиш қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда сешанба куни Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди. 

“Нефть экспорти Россия учун валютада даромад олишнинг муҳим воситасидир ва мен Европа Иттифоқининг Россияга энергетик қарамлигимизни янада камайтирадиган чора-тадбирлар устида ҳамкорликда ишлашга келишиб олганини олқишлайман”, дейди у. 

Мацуно, шунингдек, Япония катта еттилик гуруҳи (G7) давлатларининг Россия Федерациясидан энергия ресурсларига қарамлигини камайтириш истагини қўллаб-қувватлашини эслатди.  

“Деярли тўлиқ нефть импортига қарам бўлган мамлакатимиз учун бу жуда оғир қарор бўлди, аммо ҳозир G7 бирлиги катта аҳамиятга эга бўлган давр”, дейди у. 

Кеча, 30 май куни Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини келишиб олдилар. У Россия нефтининг импортига қисман эмбаргони ва Сбербанкни SWIFT халқаро банклараро маълумот узатиш ва тўловлар тизимидан узишни ўз ичига олади.

Европа Кенгаши вакилининг Брюсселда журналистларга айтишича, бу сиёсий қарор бўлиб, ундан кейин техник процедура бўлиши керак. Қарор қабул қилингач, ЕИнинг расмий журналида эълон қилинади ва кучга киради. Ушбу чекловларни жорий этишнинг аниқ муддати ҳали эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг