Япония қордан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи
Технология
−
09 Январь 2023
6018Япониянинг Хонсю ороли шимолидаги Аомори шаҳрида қор эриши вақтида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қор махсус изоляция қилинган сузиш ҳавзасида йиғилади ва эриган суюқлик турбинани ҳаракатга келтиради, атрофдаги ҳавонинг иссиқлиги туфайли у буғланади.
Ушбу лойиҳа маҳаллий IT-компания ва Токио Электр алоқа университети билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Аомори Япониянинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, ҳар қишда кўп қор ёғади. Бунинг оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий ҳокимият жуда кўп пул сарфлайди.
Тажриба ижобий натижа берса, улар қорни қайта ишлашга асосланган бутунлай янги саноатнинг пайдо бўлишига умид қилишмоқда.
LiveБарчаси