“Япония гўзали –2024” ғолиби совриндан воз кечди
Олам
−
06 Февраль
22317Аввалроқ, украиналик 26 ёшли Каролина Сиино “Miss Japan” миллий танловида ғолиб бўлган эди. Эндиликда у совринни олишдан бош тортгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Kyodo News" агентлиги хабар берди.
Совринни рад этишига япон нашрларидан бирида унинг оилали эркак билан муносабати ҳақида ёзилган хабар сабаб бўлган.
Танлов ассоциацияси ғолибнинг унвондан воз кечиш ҳақидаги баёнотини қабул қилганини ва тартибсизликлар учун барча манфаатдорлардан узр сўрашини билдирди. Шунингдек, ассоциация унвон йил охиригача бўш қолишини қўшимча қилди.
Қайд этиш жоизки, ўзининг 50 йиллик тарихида биринчи марта “Miss Japan” танловида бошқа миллатга мансуб қиз қатнашганди.
Танлов финалида эса Сиино ўзининг нутқида ҳам, онгида ҳам япон эканлигини ва одамлар ташқи кўринишига қараб баҳоланмайдиган жамият яратиш учун ўз ҳиссасини қўшаётганини айтганди.
Отабоева Мадина
LiveБарчаси