Япония Германиянинг “оғзини ёпди” ва бу сенсация эмас...
Спорт
−
24 Ноябрь 2022
3820Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни якунланди. 23 ноябрь куни "E" ва "F" гуруҳларида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
1-тур Германия терма жамоасининг ҳар қачонгиданда кучсиз эканлигини кўрсатиб турибди.
Ўз гуруҳида Германия ва Испания биринчи ўрин учун кураш олиб бориши кутилганди. Аммо улар ҳозир турли хил ҳолатда.
"E" гуруҳида ҳамма нарса аниқдек кўринмоқда. Катта эҳтимол билан Испания гуруҳда 1-ўринни эгаллайди, 2-ўрин учун эса Япония асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда. Коста-Рика ва Германияда гуруҳдан чиқиш имконияти кескин камайиб кетди, аммо ҳозирча уларда ҳам назарий имкониятлар бор.
Германия терма жамоаси Япония билан ўйинда омадсизликка учради. Қолаверса, ўйин давомида ҳаммаси немислар назорати остида бўлгандек туюлди, аммо барчаси японияликларнинг камбеки ва ғалабаси (2:1) билан якунланди. Испания ўз учрашувида ҳеч қандай сенсацияга йўл қўймади ва Коста-Рикани мағлуб этиб, бизга ушбу Жаҳон чемпионатининг энг йирик мағлубиятини тақдим этди – 7:0.
Ҳозир Германия терма жамоаси жуда қийин ҳолатда. Агар жамоа 2-турда Испанияга ютқазса, деярли плей-оффсиз қолади.
Марокаш ва Хорватия терма жамоалари ушбу Жаҳон чемпионатида энг зерикарли ўйинлардан бирини кўрсатди ва бирорта ҳам гол урмади. Канада эса Қатарга шунчаки, иштирок учун келмаганини исботлади. Гуруҳда Бельгия уч очко билан пешқадамлик қилмоқда, Хорватия ва Марокаш иккинчи ва учинчи ўринларда, Канада эса гуруҳда охирги ўринни банд этиб турибди.
2-турда Бельгия Марокаш билан ўйнайди. Агар охирги Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиблари ғалаба қозонса, плей-офф йўлланмаси кафолатланади. Шу билан бирга, дуранг қайд этилган тақдирда ҳам гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият сақланиб қолинади.
Канадада вазият мураккаб, бироқ улар илк турда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатдилар. Кейинги ўйинда Канада Хорватия билан ўйнайди. Бу учрашув кўп жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади: хорватлар ғалаба қозонса, гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлади, аммо тескариси бўлса канадаликлар мундиалда имкон қадар узоқроққа бориш имкониятини сақлаб қолади.
"E" ва "F" гуруҳларида 2-тур ўйинлари тақвими:
"E" гуруҳи
Япония К Коста-Рика, 27 ноябрь, 15:00;
Испания – Германия, 27 ноябрь, 00:00.
"F" гуруҳи
Бельгия – Марокаш, 27 ноябрь, 18:00;
Хорватия – Канада, 27 ноябрь, 21:00.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь