Япония эслади ҳамда Путин ва Трампни чақиради

Олам

image

Япония атом бомбаси қурбонларини эслайди: бундан 74 йил олдин Хиросима шаҳрига 13 дан 18 килотоннагача сиғимли “чақалоқ” бомба ташланган эди. 140 минг одам, асосан тинч фуқаролар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилади. Хиросима шаҳри бомбардимон қилганидан уч кун ўтгач, америкаликлар Нагасакига бомба ташлади, натижада яна 74 минг киши ҳалок бўлди. 

Маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 да  шаҳарнинг Тинчлик боғида хотира маросими бошланди. Соат 8:15 да - шаҳар устида бомба портлаган пайтда бир дақиқа сукут сақланди. Маросимда Япония Бош вазири Синзо Aбэ, Хиросима шаҳар мери Кадзуми Мацуи, 90 та мамлакат дипломатлари ва Япония расмий вакиллари иштирок этди.

Мацуи ўз нутқи давомида Япония номидан баёнот берди. У бундай фожиалар ҳеч қачон такрорланмаслиги кераклигини таъкидлади. Хиросима шаҳридан ядро ва водород қуролларидан азият чекканларни бирлаштирган Умумжаҳон япон ташкилотлари уюшмасининг вакили Тошиюки Мимаки ҳам бунга интилмоқда. У "хибакуся" - атом бомбасидан омон қолган одам. Фожиа пайтида у Хиросима яқинида яшаган бўлиб, уч ёшда эди.

Тошиюки Мимаки Россия президенти Владимир Путин ва AҚШ президенти Доналд Трампни ядровий ҳужум қурбонлари хотирасига бағишланган музейга ташриф буюришга чақирди. Дунёнинг икки буюк давлати, Aмерика ва Россия дунёни ҳимоя қилиши керак, дейди Мимаки. Улар етакчиликни намойиш қилиши ва дунёни таҳдиддан ҳимоя қилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг