Япония Бош вазири истеъфога чиқмоқчи

Олам

image

Япония Бош вазири Сигэру Исиба август ойи охиригача истеъфога чиқмоқчи. Бу ҳақда вазирга яқин манбаларга таяниб, “Mainichi” газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вазир истеъфосидан олдин мамлакатнинг уч собиқ бош вазири – Ёшихиде Суга, Фумио Кисида ва Таро Асо билан учрашув ўтказмоқчи.

Агар Исиба истеъфога чиқса, янги Бош вазир сайлови парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида ўтказилади. Айни вақтда ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) парламентда кўпчилик ўринни йўқотган. Нашрнинг таъкидлашича, партия раиси бўлган Исиба бу сайловда мағлуб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 20 июль куни бўлиб ўтган сайловларда ҳукмрон блок – ЛДП партияси парламентнинг юқори палатасида кўпчиликнинг овозини ололмади. Бу Исиба учун кетма-кет иккинчи катта сайлов мағлубияти ҳисобланади. 2024 йилнинг кузида ҳукмрон коалиция қуйи палатада ҳам кўпчилик ўринни йўқотган эди. Шундан сўнг, ЛДП ичида Бош вазирни истеъфога чақириш тарафдорлари кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Бош вазири Сигэру Исибанинг шахсий бойлиги қарийб 33,8 млн иена (218,2 минг доллар)га тенглиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо Япония Сигэру Исиба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг