Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 10 август куни Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат Бош вазири Фумио Кисида Вазирлар Маҳкамаси таркибини бутунлай ўзгартиришга қарор қилган.

Ҳукумат таркибига ўзгартириш киритиш жорий йилнинг сентябрь ойининг бошида кутилган эди, аммо Кисида Японияда иқтисодий муаммолар кўпайиб бораётгани сабабли буни ҳозир қилишга қарор қилган. Хусусан, “янги капитализм” иқтисодий концепциясини тарғиб қилишни жадаллаштириш режалари, озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши ҳукумат истеъфосининг бош омили бўлган.

Маълумот ўрнида, Фумио Кисида 2021 йилнинг 4 октябрида Япония Бош вазири лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг