Январь сўнггида Ўзбекистоннинг икки вилоятида ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Прогнозларга кўра, жорий йилнинг 31 январь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ой охиригача ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Февраль ойи бошларида ғарбий ҳаво оқимлари кириб келади. Жойларда ёғингарчилик бўлиши максимум даражага яқинлашади.

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб республиканинг катта қисмида тунлари ҳаво ҳарорати “плюс” илиқ даража ҳарорат кузатилади. Водий ва республиканинг шимолий вилоятларида тунги ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида сақланиб қолади.

Ойнинг сўнгги кунида республиканинг Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 15-20 м/с тезликка эга кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг