Январь ойида янги саноат корхоналари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилди?

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида энг кўп янги саноат корхоналари Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва уларнинг сони 215 тани ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 1438 та янги саноат корхоналари ташкил этилди. 

2021 йил январь ойида ҳудудлар кесимида ташкил этилган янги саноат корхоналари сони:

  • Тошкент шаҳри – 215 та;
  • Фарғона вилояти – 153 та;
  • Самарқанд вилояти – 143 та;
  • Наманган вилояти – 143 та;
  • Андижон вилояти – 133 та;
  • Тошкент вилояти – 125 та;
  • Қашқадарё вилояти – 102 та;
  • Хоразм вилояти – 85 та;
  • Бухоро вилояти – 84 та;
  • Сурхондарё вилояти – 71 та;
  • Навоий вилояти – 59 та;
  • Жиззах вилояти – 47 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 46 та;
  • Сирдарё вилояти – 32 та.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг