Январь ойида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Январь қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, янги 2024 йилнинг биринчи ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан 1-1, 5 даражага юқори бўлади.

Январь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 1-3 январь кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиқ атрофида, 4-5 январь кунлари эса 1-3 январга нисбатан 3-5 даражага юқори бўлади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари қисқа даврга 10-13 даража совуққача пасайиши ва кундуз кунлари 16-18 даража илиққача кўтарилиши мумкин.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда. Умуман олганда, ой учун ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made