Январь охиригача бизни қандай об-ҳаво кутяпти?
Бу қизиқ
−
07 Январь 2022
15937Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг январь ойи давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида прогнозларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ойи нисбатан илиқ, аммо ёмғирли об-ҳаво билан бошланди. Республика ҳудуди бўйича деярли ҳар куни ёмғир, тоғларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилган.
7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.
8 – 14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
9 – 12 январда ҳаво ҳарорати кечалари 2 даража совуқ 3 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, баъзи жойларда 10—12 даража илиққача, 13—14 январда кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Январь ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда эса кечалари 0-5 даража совуқдан 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь