Янгийўлда Корея-Ўзбекистон қўшма корхонаси буткул ёниб кетди
Жамият
−
25 Июнь 2020
12690Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги қоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг 5000 кв.м майдонида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ёнғин тумандаги “Қирсадоқ” МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган “Global Comsco Daewoo” МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида келиб чиққан.
Маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан. Aйни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ушбу ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023