Янгийўлда ҳаракатланаётган Mazda ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
14:29
1894Кеча, 10 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:30 ларда туман ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлининг 828 километрида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган ҳайдовчи У.С. бошқарувидаги Mazda 6 русумли автомобилнинг двигатель ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti русумидаги автомобиль турган жойида ёниб кетганди.