Янгиланган UFC рейтинги эълон қилинди
Спорт
−
22 Октябрь
5766UFC промоутерлиги ўз шафелигида иштирок этаётган жангчилар рейтингини янгилади. Бу сафар рейтингда бир нечта ўзгаришлар бўлди.
Енгил вазн тоифасида иштирок этаётган америкалик Макс Холлоуэй бирданига учта поғонага кўтарилиб, 8-ўринни эгаллади. Энг енгил вазн тоифасида иштирок этаётган қозоғистонлик спортчи Асу Алмабоев ўз ўрнини етти поғонага яхшилади ва ҳозирда 14-ўринда бормоқда.
Америкалик жангчилар Роб Фонт, Энтони Эрнандес ва Кайла Харрисон рейтингда бир поғонага кўтарилди. Аёллар ўртасидаги вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтингида қирғизистонлик Валентина Шевченко етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ енгил вазнда жанглар ўтказувчи ва ўз вазни рейтингида 2-ўринда қайд этилган россиялик Саид Нурмуҳаммедовнинг янги жанги санаси ва рақиби эълон қилинганди.